Бухоро туман ҳокимлиги захирасида бўлган ер майдонини сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди

Бухоро туман ҳокимлиги захирасида бўлган ер майдонини сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Бухоро вилоят бошқармалари томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро С.Х. ноқонуний даромад орттириш мақсадида фуқаро Ф.нинг ишончига кириб, унга Бухоро туман ҳокимиятининг тасарруфида бўлган 10,8 сотих захира ер майдонини сотишни режалаштириб, олдиндан келишилган 23 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан С.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!