Бухоро туғруқ комплекси жонлантириш бўлими мудири тамагирлик устида қўлга олинди

Бухоро туғруқ комплекси жонлантириш бўлими мудири тамагирлик устида қўлга олинди

Бухоро вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ҳамкорликдаги ўтказилган тезкор тадбирда, Бухоро шаҳар туғруқ комплекси жонлантириш бўлими мудири Бухоро шаҳрида яшовчи, 50 ёшли аёл ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда бажариши лозим бўлган муайян ҳаракатни пора эвазига бажариши қонунга хилоф эканлигини била туриб, фуқаро Ҳ.Р. келинининг ҳомиласини жарроҳлик йўли билан дунёга келтирганлиги учун тамагирлик йўли билан кимёвий ишлов берилган 450.000 сўм пулларни талаб қилиб олган вақтида ашёвий далиллар билан жиноят устида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 214-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!