Бухоро шаҳридаги сайёр судда лицензиясиз йўловчи ташиш ҳолатлари муҳокама қилинди

Бухоро шаҳридаги сайёр судда лицензиясиз йўловчи ташиш ҳолатлари муҳокама қилинди

Лицензияга эга бўлмай туриб, йўловчи ташиш фаолияти билан ноқонуний шуғулланиш солиқдан қочиш ёки шу соҳада амалдаги тартиб-қоидага бўйсуниб яшаётган маданиятли ҳайдовчиларга нисбатан ҳурматсизликкина эмас, балки ҳуқуқбузарлик ҳам.

Куни кеча ўтказилган сайёр суд мажлисида ана шундай ҳайдовчилар томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликлар кўриб чиқилди.

Муҳокамада Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 176-3-моддаси, яъни йўловчи ташиш фаолияти билан тегишли рухсатнома (лицензия) олмасдан туриб шуғулланган 25 та ҳолатга нисбатан қонуний баҳо берилди. Махсус лицензияга эга бўлмай йўловчи ташиган ҳайдовчиларга нисбатан қонуний чоралар кўрилиши таъминланди.

Шунингдек, 24 та ҳолатда ҳайдовчилар ҳуқуқбузарлик аниқланган кундан бошлаб 30 кун давомида ихтиёрий равишда ҳуқуқбузарлик ҳолатини бартараф этиб, автотранспорт воситаси йўловчи ташиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия варақаси билан таъминланганлиги сабабли, уларга МЖтК нинг 271-моддаси 11-банди қўлланилиб, маъмурий ишлар тугатилди.

Саиджон Бадриддинов,
жиноят ишлари бўйича

Бухоро шаҳар судининг судьяси


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!