Бутун инсониятнинг глобал қотили айтилди

Бутун инсониятнинг глобал қотили айтилди

Қолдиқ ёқилғининг ёқилишидан ҳавонинг ифлосланиши 2017 йилнинг ўзида миллиондан ортиқ одамларнинг глобал қотилига айланди, кўмир ёқилиши ўлимнинг ярмидан кўпини ташкил этди. Бу ҳақда Nature Communications журналида чоп этилган мақолада хабар берилган.

Маълум бўлишича, саноат, энергия ишлаб чиқариш ва уй-жой сектори ифлосланиши шу билан боғлиқ ўлимга энг катта ҳисса қўшади. Қазиб олинадиган ёқилғини ёқишдан сақланиш орқали 2017 йилда 1,05 миллион ўлимнинг олдини олиш мумкин эди. Бошқа доминант глобал манбалар қаторида уй-жой секторидан чиқадиган чиқиндилар (печкалар ва уйларни иситиш) 0,74 миллион ўлим, саноат 0,45 миллион ва энергия 0,39 миллионни ташкил қилади.

Илмий иш муаллифлари хулоса қилишларича, антропоген улуши катта бўлган минтақалар ўлим кўрсаткичи бўйича энг юқори кўрсаткичга эга ва бу анъанавий энергия манбаларини алмаштириш соғлиқ учун муҳим фойдаларнинг далили бўлиб хизмат қилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!