Бўстонлиқ тумани ҳокимининг собиқ ўринбосари пора эвазига тадбиркорга ер олиб берган

Бўстонлиқ тумани ҳокимининг собиқ ўринбосари пора эвазига тадбиркорга ер олиб берган

Тошкент вилоятида ерни ноқонуний йўл билан сотиш бўйича қатор ҳолатлар аниқланди. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» каналида маълум қилинди.

Тошкент вилоятининг Паркент туманида яшовчи фуқаро акасининг боғдорчиликка ихтисослашган фермер хўжалигига тегишли 5 гектар ер майдонини бошқа фуқарога 1 млн АҚШ долларига сотмоқчи бўлади.

Бунинг учун у аввал мазкур ер майдонини фермер хўжалиги ихтиёридан чиқариб, туман ҳокимияти захирасига қайтаришни, сўнгра эса ҳокимиятдаги танишлари орқали харидор фуқаронинг номига расмийлаштириб беришни режалаштиради.

ДХХ Тошкент вилояти бошқармаси ходимларининг вилоят прокуратураси ҳамда иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбири давомида сўралган пулдан 100 минг АҚШ долларини аванс сифатида олаётган шахс ашёвий далиллар билан ушланди.

Бўстонлиқ тумани ҳокимининг собиқ ўринбосари пора эвазига тадбиркорга ер олиб берган

Яна битта ҳолатда, Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи 4 нафар фуқаро ўзганинг ишончига кириб, унга Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани «Новобод» МФЙ ҳудудидан 5 гектар ер майдонини 300 минг АҚШ долларига сотишларини айтишади ва ундан сўралган пулни олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

Терговолди суриштирув ҳаракатлари давомида маълум бўлишича, улар 2019 йил Бўстонлиқ тумани ҳокими қарори билан маҳаллий МЧЖлардан бирига дам олиш маскани қуриш мақсадида ажратиб берилган мазкур ер майдонини сотиш ҳуқуқи мавжуд эмаслигини билганлари ҳолда ноқонуний ишга қўл уришган.

Тошкент вилоятининг Тошкент туманида истиқомат қилувчи фуқаро ўзи раҳбарлик қилаётган ғалла ва сабзавотчиликка ихтисослашган фермер хўжалигининг қарийб 24,5 гектар суғориладиган ер майдонини 100 минг АҚШ долларига сотишини айтиб, харидордан олдиндан тўлов сифатида 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ДХХ, Бош прокуратура ва Департаментнинг ҳудудий бошқармалари ходимлари томонидан ушланди.

Бўстонлиқ тумани ҳокимининг собиқ ўринбосари пора эвазига тадбиркорга ер олиб берган

Республика вазирликларидан бирида масъул лавозимда ишловчи мансабдор шахс муқаддам Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани ҳокимининг ўринбосари лавозимида ишлаган даврида хизмат ваколатини суиистеъмол қилиб, Хўжакент МФЙдан маҳаллий тадбиркорга 30 сотих ер майдони ажратилиши учун туман ҳокимининг тегишли қарорини чиқартириб бериб, эвазига ундан 35 минг АҚШ доллари олган.

Лекин, кейинроқ назорат органлари томонидан туманда ўтказилган хатлов натижасида ҳокимнинг ерга эгалик ҳуқуқини берувчи ушбу қарори бекор қилинган.

ДХХ, Прокуратура ва Департамент томонидан ўтказилган тезкор тадбирда мазкур мансабдор шахс муқаддам олган пулидан 8900 АҚШ долларини қайтариб берган вақтида ушланди.

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб кўрилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!