Булунғур туманида табиий ресурслардан ноқонуний фойдаланиб келган МЧЖ аниқланди

Булунғур туманида табиий ресурслардан ноқонуний фойдаланиб келган МЧЖ аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Булунғур туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “E.S.” МЧЖга қарашли автомобилларга сиқилган газ қуйиш шаҳобчасидаги электр энергияси ҳисоблагичига яширин тарзда ускуналар ўрнатган ҳолда фойдаланиб келинганлиги натижасида, давлат ва жамият манфаатларига 3,5 млрд сўм зарар етказилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!