Булоқбошида янги газ кони очилди

Булоқбошида янги газ кони очилди

Андижон вилоятининг Булоқбоши туманида яна бир янги газ кони очилди.

“Чақар“ номи бибан аталувчи бу коннинг 1 кунлик дебити 300 минг кубометрга тенг бўлиб, у 1710 метр чуқурликдан олинмоқда.

Март ойидан буён олиб борилган бурғилаш ишлари натижасида аниқланган ушбу конда тез кунларда газ конденсатини ўрганиш, таркибий қисмларнинг параметрларини аниқлаш ишлари олиб борилади. Қолаверса, яна иккита қудуқда бурғилаш ишлари бошланиш арафасида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!