Бўлажак ҳайдовчилар учун шароитлар етарли бўлса...

Бўлажак ҳайдовчилар учун шароитлар етарли бўлса...

Пайариқ туман автомотоваскорлар жамиятида “В” ва “ВС” тоифасида ҳайдовчилар тайёрланади. Бўлажак ҳайдовчиларни касбга тайёрлаш учун бу ерда ҳамма шароитлапр мавжуд. Техника воситалари енгил ва юк машиналари етарли. Ўқитувчилар, уста-ўргатувчилар ўз вазифаларига масъулият билан ёндошишади.

Жамият раиси Ёрқин Қосимов амалга оширилаётган ва режалаштирилаётган ишлар хусусида гапириб берди.

— Мактабларда, болалар боғчаларида йўл ҳаракати бўйича тарғибот, ташвиқот ишларини йўлга қўйганмиз, - дейди у. –Кўпгина тадбирларни туман ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари билан биргаликда ташкил этаяпмиз. Фойдаланаётган енгил машиналаримиз ўзимизнинг Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган техникалар.Яқинда уларнинг янги русумдагиларидан олишни режалаштираяпмиз.

Бўлажак ҳайдовчилар учун шароитлар етарли бўлса...

Жамият автомактабида бўлажак ҳайдовчиларга нафақат автомашина бошқариш ўргатилади. Доимий равишда уларга ҳайдовчилик маданияти, маънавияти, масъулияти қандай бўлиши ҳақида уқтириб борилади. Жамият раиси Ёрқин Қосимов шу соҳада салкам ўттиз йиллик тажрибага эга. Унинг раҳбарлиги ва ташкилотчилигида энг муҳим вазифаларнинг вақтида бажарилаётгани эътиборлидир.

Алимардон ХУДОЙҚУЛОВ

,


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!