"Букрини гўр тузатади!" ёхуд бир неча бор судланган фуқаро яна жиноятга қўл урди

"Букрини гўр тузатади!" ёхуд бир неча бор судланган фуқаро яна жиноятга қўл урди

Судланувчи Ж.О.Х. муқаддам бир неча маротаба судланиб, охирги маротаба 2019 йил февраль ойидан август ойига қадар содир этган жиноятлари юзасидан 07.01.2020 йилда жиноят ишлари бўйича ...... шаҳар суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 168-моддаси   3-қисмининг “б” банди билан ҳукм қилингунига қадар, қасддан жиноят содир этиш йўлида давом этиб, алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини талон-торож қилиш мақсадида, 2019 йил 22 май куни А.Ш.Н ва Р.Х.М.ларга узунлиги 12 метр бўлган 3 дона контейнерни жами 3450 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни қўлга киритиб, Ш.А ва Х.Р.ларнинг ишончига кириб, уларни ишонтириш учун 2 дона контейнерни келтириб бериб, алдов йўли билан 9.730.058 сўм пулни қўлга киритиб, қолган 1 дона контейнерни келтириб бермасдан, мазкур контейнер учун олган пулни ўз шахсий манфаатлари йўлида сарфлаб, жабрланувчига жами 9.730.058 сўм моддий зарар етказиб, хавфли рецидив фирибгарлик жиноятини содир қилган.

Судда судланувчи Ж.О.Х.ўзига қўйилган айбга тўлиқ иқрорлигини билдириб, муқаддам у алимент, ўзганинг мулкини талон-торож қилиш, фирибгарлик билан боғлиқ жиноятларни содир этганлиги учун бир неча маротаба судланганлигини, охирги маротаба жиноят ишлари бўйича ...... шаҳар суди томонидан 2020 йил 7 январь куни Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан судланиб, ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланганлигини, ҳозирда ...... туман ИИО пробация гуруҳида рўйхатда туришини ва Бухоро шаҳридаги “........” МЧЖда иш бошқарувчи – ҳайдовчи вазифасида ишлаб, жазони ўтаб келаётганлигини, 2019 йил май ойларида унга таниши Р.Х қўнғироқ қилиб, “......” корхонасига узунлиги 12 метр бўлган 3 дона контейнер сотиб олишини билдириб, контейнер бор ёки йўқлигини сўраганлигини, улар Бухоро шаҳри ....... кўчасида жойлашган “.....” корхонаси ёнидаги фирмага боришганлигини, у ерда у Х.Р.га сотиладиган 1 дона контейнер кўрсатганлигини, Х.Р. мазкур контейнерни сотиб олишга рози бўлганлигини, кейин Бухоро шаҳридаги 6-кичик ноҳияда жойлашган “.....” мебель жиҳозларни сотидиган жойда бориб, яна 2 дона контейнерни кўрсатганлигини, Х.Р.га контейнерлар маъқул келганлигини, улар ҳар бир контейнерни 1.150 АҚШ доллардан, сўмга 33.000.000 сўмга нархини келишиб олишганлигини, шу куннинг ўзида у контейнерлар учун 3.450 АҚШ доллари олганлигини, эртаси куни у 1 дона контейнерни “......” ёнида бўлган фирмадан, иккинчи контейнерни эса ......” мебель жиҳозлар сотиладиган жойдан олиб, ........ туманида жойлашган “......” корхонасига элтиб берганлигини, у контейнерларни 1000 АҚШ долларидан, жами 2000 АҚШ долларига олганлигини, у яна бир дона контейнер элтиб бериши лозим бўлганлигини ва шунга ваъда қилганлигини, лекин ўша пайт укаси йўл транспорт ҳодисасини содир этганлигини ва кўп пул сарфланганлигини, шунга у контейнер учун олган пулни ишлатганлигини, шу сабабли охирги контейнерни Х.Р.га етказа олмаганлигини, бу ҳақда Х.Р.га ҳам айтганлигини, 2019 йил декабрь ойи бошларида уйига А.Ш. келганлигини, шунда у Ш.А. таниши Х.Р. билан бирга ишлашини билганлигини, Ш.А. ундан контейнер учун олган 1.150 АҚШ долларини қайтаришни сўраганлигини, у тез орада контейнер пулини қайтаришга ваъда қилганлигини, лекин 2019 йил 12 декабрда олдин қилган жиноятлари учун қамалганлигини, бундан хабар топган Ш.А. устидан ариза ёзганлигини, унинг Х.Р. ва Ш.А. ўртасида илгари келишмовчилик бўлмаганлигини, у Бухоро шаҳар ..... кўчасида жойлашган “.....” истироҳат боғида 3 дона контейнер учун 3.450 АҚШ доллари олганлигини, контейнер учун у Ш.А.га 9.750.000 сўм бериб, етказилган зарарни жабрланувчига тўлиқ қоплаганлигини, жабрланувчининг унга даъвоси йўқлигини, жабрланувчидан кечирим сўрашини, оилавий шароитини инобатга олиб, қонуний енгиллик берилишини сўраб кўрсатув берди.

Судланувчи Ж.О.Х.Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси    168-моддаси 3-қисмининг “б” бандида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилсин ва унга қилмишига яраша ва шахсига мос жазо тайинлади.

 

Жиноят ишлари бўйича

Бухоро шаҳар суди раиси

                                                                                                     Н.Ю.Шаропов


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!