Бўкада ўқитувчилар бир неча кундан бери мажбуран ишлатиляптими?

Бўкада ўқитувчилар бир неча кундан бери мажбуран ишлатиляптими?

Ижтимоий тармоқда “Бўкадаги мактаб ўқитувчилари бир неча кундан бери мажбурий меҳнатга жалб этилмоқда” мавзусида хабар эълон қилинди.

Хабарда ёзилишича, Тошкент вилояти, Бўка тумани ХТБга қарашли 3-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчилари директор томонидан мажбурий меҳнатга жалб этилган. Ўқитувчиларни мажбуран уйидан чақиртирилган. Шу билан бирга, хабарда карантин вақтида заруратсиз кўчага чиқиш мумкин эмаслиги қайд этилган. Мажбурий меҳнат давлатимиз раҳбари томонидан тақиқланишига қарамай, қарорини бажарилмаётгани танқид қилинган. Хабар сўнггида ўқитувчиларни мажбуран ишлатганларга чора кўрилмайдими, дея савол билан мурожаат қилинган.

Айни вақтда мазкур хабар мутасадди ходимлар томонидан ўрганилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!