Бугундан юридик техникумларга қабул бошланади

Бугундан юридик техникумларга қабул бошланади

Хабарингиз бор, республикамизда 14 та юридик техникум ташкил этилган.

Уларда қуйидаги мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрланади:

- давлат ҳуқуқий фаолият;

- юридик хизмат;

- суд-ҳуқуқий фаолият.

Юридик техникумларга умумий ўрта таълим (11-синфни) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини битирганлар ҳужжат топшириши мумкин.

Ўқишга кириш учун ҳужжатлар Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) ёки Давлат тест марказининг расмий веб-сайти (my.dtm.uz) орқали онлайн қабул қилинади.

Ҳужжатларни қабул қилиш жорий йил 1 августдан 20 августгача (шу куни ҳам) бўлиб ўтади.

Юридик техникумларга Ўзбекистон фуқароларини қабул қилиш ДТМ томонидан ўтказиладиган тест синовлари орқали амалга оширилади.

Чет эл фуқаролари юридик техникумлар томонидан ташкил этиладиган суҳбат натижасида қабул қилинади.

Абитуриентлар ўқишга давлат буюртмаси, тўлов-контракт, шу жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида қабул қилинади.

Ўқиш муддати 2 йилни ташкил этади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!