Бугундан Қозоғистон Туркия, БАА ва Украинага авиарейсларни камайтиради

Бугундан Қозоғистон Туркия, БАА ва Украинага авиарейсларни камайтиради

Air Astana компанияси кузги-қишки навигация даврида халқаро рейсларни амалга оширишга баъзи ўзгаришлар киритади,

«2020 йил 21 октябрдан бошлаб, Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг кўрсатмаларига мувофиқ, Air Astana Туркия, БАА, Украина ва Германияга халқаро рейслар сонини камайтиради.

Шундай қилиб, Истанбулга парвозларнинг ҳафталик сони 16 тадан 12 тагача, Дубайга - 12 тадан 8 тагача, Киевга - 3 тадан 1 тагача, Франкфуртга - 6 тадан 4 тагача камайтирилади.

Авиакомпания Шарм-Эль-Шейх ва Мальдив оролларига чартер рейсларини амалга оширади. Ички рейслар жадвали ўзгаришсиз қолади», - дейилади компания хабарида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!