Бугундан абитуриентларга рухсатномаларни бериш бошланди

Бугундан абитуриентларга рухсатномаларни бериш бошланди

2022-2023 ўқув йилида олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентларга “Абитуриент рухсатномаси”ни бериш бошланди. Бу ҳақда давлат тест маркази хабар бермоқда.

Абитуриентлар тест синовларида иштирок этиш учун “Абитуриент рухсатномаси”ни my.dtm.uz сайтига шахсий идентификация рақами ҳамда паспорт серияси ва рақамини киритган ҳолда олишлари мумкин.

Шунингдек, рухсатномани Давлат тест марказининг қуйидаги махсус телеграм ботлари орқали ҳам юклаб олиш имконияти мавжуд:

@e_dtm_mandatbot

@e_dtm_mandat1bot

@e_dtm_mandat2bot

@e_dtm_mandat3bot

@e_dtm_mandat4bot

Тест синовлари 8 августдан бошланишини инобатга олган ҳолда абитуриентлардан рухсатномаларни 7 августга қадар юклаб олишларини сўраймиз.

Эслатиб ўтамиз, абитуриентлар тест синовларига паспорт (ИД-карта) ва абитуриент рухсатномаси билан келишлари лозим.

Паспорт нусхаси ёки бошқа ҳужжатлар билан келган абитуриентлар тест синовларига киритилмайди, дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!