Бугун юртимизда қандай об-ҳаво ҳукм суради?

Бугун юртимизда қандай об-ҳаво ҳукм суради?

Бугун Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати +32-37 даража бўлади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Кундуз куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Тошкент, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда кечга томон қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши прогноз қилинмоқда.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Пойтахтда кечга томон бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момоқалдироқ бўлиши мумкин.

Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 12-14 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати +34-36 даража бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати +20-25 даража бўлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!