Бугун Ўзбекистонда меҳнат мигрантларини тиббий кўрикдан ўтказиш бошланади

Бугун Ўзбекистонда меҳнат мигрантларини тиббий кўрикдан ўтказиш бошланади

Олдин хабар берганимиздек, Россияга ташкиллаштирилган тартибда ишга юборилаётган меҳнат мигрантларининг биринчи гуруҳи бугун 19 октябрь куни Ўзбекистонда тиббий кўрикдан ўтказилади. Бу ҳақида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабарига асосан, РИА Новости хабар бермоқда.
“Бугун биринчи 35 киши илк бор тиббий кўрикдан ўтади. Дастур доирасида ишлаш механизмининг сўнгги синовлари ўтказилмоқда”, - деди агентлик вакили.
Мутахассис айтишига кўра, Ўзбекистон томона Россия ИИВга талабгорларнинг паспорт маълмуотларини юборишни бошлаган. ИИВ номзодларни Россияга киришга таъқиқ қўйилган ёки қўйилмаганини текширишади.
Ундан ташқари Агентлик вакили пилот лойиҳа доирасида Тошкентга 10та компания вакиллари келиб мутахассисларни танлаб олишни бошлаганини ҳам маълум қилди. “Яқин кунлар ичила Россия Қурилиш вазирлиги рўйхатида бўлган бошқа компаниялар вакилларини ҳам кутмоқдамиз”, - деди манбаа.
Эслатиб ўтамиз, айни дамда Россиянинг йирик қурилиш объектларида ишлаш учун Ўзбекистондан 10 минг кишини ташкиллаштирилган тартибда ишга жалб қилиш бўйича лойиҳа ишга туширилган. Унинг доирасида Россиялик шифокорлар меҳнат мигрантларини Ўзбекистонда кўрикдан ўтказиш ва рус тилидан имтиҳон олиш ҳамда “Спутник лайт” вакцинаси билан эмлаш режалаштирилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!