Бугун Ўзбекистонда 38 даража иссиқ бўлади, икки вилоят ҳудудида сел-сув тошқинлари бўлиши кутилмоқда

Бугун Ўзбекистонда 38 даража иссиқ бўлади, икки вилоят ҳудудида сел-сув тошқинлари бўлиши кутилмоқда

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун кундуз куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Наманган ва Фарғона вилоятлари тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 33-38° атрофида бўлади.

Пойтахтимизда ҳаво кам булутли бўлади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво 35-37° гача исийди.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 23-28° бўлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!