Бугун Ўзбекистон МТЖ Эктор Купер қўлостида 5-учрашувни ўтказади

Бугун Ўзбекистон МТЖ Эктор Купер қўлостида 5-учрашувни ўтказади

Бугун, 15 ноябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Австралиянинг Брисбен шаҳрида Ливан терма жамоасига қарши майдонга тушади. Бу Ўзбекистон терма жамоасининг Эктор Купер қўлостидаги 5-учрашуви бўлади.

Шу пайтга қадар ўтказилган 4та ўйинда Ўзбекистон 1та мағлубият, 1та дуранг ва 2та ғалаба қайд этди.

Ўзбекистон - Ливан учрашуви Тошкент вақти билан соат 15:00да Брисбендаги «CBUS Super Stadium» ўйингоҳида бошланади. Учрашувни Шон Эванс бошчилигидаги австралиялик ҳакамлар бошқаришади. Рефери ассистентлари - Натан Макдональд ва Жорж Лакриндис. Тўртинчи ҳакам - Жарред Гиллет.

Бугун Ўзбекистон оқ рангли либосда ҳаракат қилса, рақибларимиз қизил рангли либосда майдонга тушишади.

Шу пайтга қадар Ўзбекистон терма жамоаси Ливанга қарши 5та учрашув ўтказган. Шулардан 4тасида вакилларимиз ғалаба қозонишган бўлса, 1та ўйин дуранг билан тугаган.

2008 йил 6 февраль Ливан - Ўзбекистон 0:1 (ЖЧ-2010 саралаши)

2008 йил 14 июнь Ўзбекистон - Ливан 3:0 (ЖЧ-2010 саралаши)

2012 йил 8 июнь Ливан - Ўзбекистон 1:1 (ЖЧ-2014 саралаши)

2013 йил 26 март Ўзбекистон - Ливан 1:0 (ЖЧ-2014 саралаши)

2016 йил 14 февраль Ливан - Ўзбекистон 0:2 (Ўртоқлик учрашуви)


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!