Бугун «Тоттенҳэм» «Фулҳэм»ни имтиҳондан ўтказади, «Челси» эса «Арсенал» билан жанг қилади

Бугун «Тоттенҳэм» «Фулҳэм»ни имтиҳондан ўтказади, «Челси» эса «Арсенал» билан жанг қилади

Бугун, 18 август санасида футбол бўйича Англия премьер-лигасининг 2-тур учрашувларига старт берилади.

Турни «Кардифф Сити» ўз майдонида «Ньюкасл»ни қабул қилган ҳолда очиб беради. Баҳс 16:30 да бошланади.

Шунингдек, бугун Маурисо Почеттино бошлиқ «Тоттенҳэм» ўз майдонида АПЛга қайтган «Фулҳэм»ни меҳмон қилади. Ўйин 19:00 да бошланиши белгиланган.

Турнинг марказий ўйини эса Лондондаги «Стемфорд Бридж» стадионида бўлиб ўтади. Унда Маурицио Сарри бошчилигидаги «Челси», Унаи Эмери етакчилигидаги «Арсенал»га қарши кураш олиб боради. Беллашув Тошкент вақти билан 21:30 да бошланади.

Англия премьер-лигаси

2-тур беллашувлари

18 август, шанба

«Кардифф» — «Ньюкасл» 16:30

«Эвертон» — «Саутҳэмптон» 19:00

«Лестер» — «Вулверҳэмптон» 19:00

«Тоттенҳэм» — «Фулҳэм» 19:00

«Вест Ҳэм» — «Борнмут» 19:00

 «Челси» — «Арсенал» 21:30

19 август, якшанба

«Бёрнли» — «Уотфорд» 17:30

«Манчестер Сити» — «Ҳаддерсфилд» 17:30

«Брайтон» — «Манчестер Юнайтед» 20:00

20 август, душанба

«Кристал Пэлас» — «Ливерпуль" 00:00


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!