Бугун Тошкент метрополитени баъзи бекатларининг кириш қисмлари ёпилади

Бугун Тошкент метрополитени баъзи бекатларининг кириш қисмлари ёпилади

Тошкент метрополитени йўналишларининг баъзи бекатларига кириш қисмлари 24 сентябрь куни ишлаб чиқариш зарурати сабабли соат 05:00 дан бошлаб ёпилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ахборот хизмати томонидан маълум қилинди.

Вазирлик томонидан берилган хабарга кўра, 24 сентябрь куни қуйидаги кириш қисмлари ёпилади.

«Чилонзор» йўналиши:

  • «Пушкин» бекати — «Салар» кўприги томондан кириш қисми;
  • «Ҳамид Олимжон» бекати — «Ўзмиллийбанк» томондан кириш қисми;
  • «Амир Темур» бекати — 50-мактаб томондан кириш қисми;
  • «Мустақиллик майдони» бекати — Мустақиллик майдони томондан кириш қисми;
  • «Халқлар дўстлиги» бекати — Tashkent City томондан кириш қисми;
  • «Novza» бекати — «Novza» масжиди томондан кириш қисми;
  • «Мирзо Улуғбек» бекати — «Миллий» стадион томондан кириш қисми.

«Ўзбекистон» йўналиши:

  • «Тошкент» бекати — «Тошкент почтаси» томондан кириш қисми;
  • «Ойбек» бекати — Фармацевтика институти томондан кириш қисми;
  • «Космонавтлар» бекати — Интерпол биноси томондан кириш қисми;
  • «Тинчлик» бекати — Газ лойиҳалаш институти томондан кириш қисми.

«Юнусобод» йўналиши:

  • «Мингўрик» бекати — Геология музейи томондан кириш қисми;
  • «Абдулла Қодирий» бекати — Гёте институти томондан кириш қисми;
  • «Минор» бекати — Молия институти томондан кириш қисми;
  • «Бодомзор» бекати — «Ўзмиллийбанк» томондан кириш қисми;
  • «Шаҳристон» бекати — «Юнусобод» бозори томондан кириш қисми;
  • «Туркистон» бекати — Учқаҳрамон томондан кириш қисми.

Вазирлик хабарида юқорида санаб ўтилган кириш қисмлари қайси сана ва вақтгача ёпиқ бўлиши маълум қилинмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!