Бугун паралимпия йўналишида касбий имтиҳонлар ўтказилади

Бугун паралимпия йўналишида касбий имтиҳонлар ўтказилади

Бугун паралимпия йўналишида ўқиш истагини билдирган 300 нафардан зиёд ногиронлиги бўлган ёшлар касбий имтиҳонлардан ўтишади. Бу ҳақида Спортни ривожлантириш вазирлиги хабар берди.

Республиканинг 5та Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида паралимпия йўналиши бўйича 1-курсга касбий (ижодий) имтиҳонлар жараёни бўлиб ўтмоқда.

Касбий имтиҳонлар  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.09.2022

“Имтиҳон натижаларига кўра, улар орасидан 145 нафари танлаб олиниши режалаштирилган”, дейилади хабарда.

Имтиҳон жараёнларидан муваффақиятли ўтган ўқувчилар марказларнинг 1-курсига қабул қилинади.

Касбий имтиҳонлар  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.09.2022

Имтиҳонлар Термиз, Навоий, Нукус, Қарши ҳамда Урганч шаҳарларидаги Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларида бўлиб ўтмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!