Бугун ОПEК+ мамлакатлари Венада юзма-юз учрашув ўтказади

Бугун ОПEК+ мамлакатлари Венада юзма-юз учрашув ўтказади

Бугун, 2020 йил мартидан бери биринчи марта ОПEК+ мамлакатлари Венада юзма-юз учрашув ўтказади ва унда нефть қазиб олишни чеклаш бўйича бўлажак келишувни муҳокама қилади.

АҚШ бунга йўл қўймоқчи эмас ва картель аъзоларини бундан қайтаришга ҳаракат қилмоқда.

CNN маълумотларига кўра, президент маъмурияти аъзолари Яқин Шарқдаги давлатлар, жумладан Қувайт, Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари билан бир неча кундан бери нефтни қисқартиришга қарши овоз бериш ғоясини муҳокама қилмоқда.

Канал суҳбатдошларидан бири Оқ уйдаги кайфиятни “ваҳимали” деб таърифласа, бошқаси АҚШ маъмурияти эҳтимолий келишувларни “умумий фалокат” ва “душманлик ҳаракати” деб атаганини айтади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!