Бугун Красноярскда мотам куни деб эълон қилинди

Бугун Красноярскда мотам куни деб эълон қилинди

Россиянинг Красноярск ўлкаси губернатори Алесандр Усс 21 октябрни Курагинск туманида дамба ўпирилишида ҳалок бўлганлар хотирасига мотам куни деб эълон қилди.

Маълумотларга кўра, 18 октябрь, жума куни кечки пайт дамба ўпирилиши ва ишчилар посёлкасидаги икки ётоқхона сув остида қолиши оқибатида 15 киши ҳалок бўлди, 13 киши бедарак йўқолган.

Фавқулодда ҳолатни бартараф этиш ва бедарак йўқолганларни қидиришга 300 нафарга яқин одам, 6 та МИ-8 вертолёти ҳамда бир неча кичик кема жалб этилгани айтилмоқда.

Шунингдек, Россия Тергов қўмитаси ва прокуратура текширув бошлади, ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Ҳодиса жойига қутқарувчилар, полиция ва тергов гуруҳи юборилди.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!