Bugun-kecha-ertaga” МЧЖнинг “MALIBU 2” автомашинаси хатланди

Bugun-kecha-ertaga” МЧЖнинг “MALIBU 2” автомашинаси хатланди

Юртимизда олиб борилаётган кенг қўламли ислоҳатлар натижасида тадбиркорлик субъектларига бир қатор енгилликлар берилди, хусусан уларни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида тижорат банклари томонидан турли имтиёзли шартлар асосида кредит маблағлари ажратилмоқда.

Бу имтиёз ва имкониятлардан тўғри фойдаланиб, юртимиз равнақи ва фаровонлигига ўзининг ҳиссасини қўшаётган ҳамда ажратилган кредит маблағларини ўз вақтида қайтараётган тадбиркорлар кўплаб учрайди. Лекин айрим тадбиркорлар бу маъсулиятни унитиб қўйишмоқда.

Суднинг қарорлари (ажрим) асосан қарздорликни ундириш Бюро органларининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади ва бу борада улар томонидан самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Мисол учун, Бюронинг Вобкент туман бўлим иш юритувида Ромитан туманлараро иқтисодий судининг 18.07.2022 йилдаги ижро варақасига асосан жавобгар “Bugun-kecha-ertaga” МЧЖдан ундирувчи ХАТБ “Давр банк” фойдасига 263,1 млн. сўм кредит қарзи, 14 млн. сўм ўтган кредит қарз, 14,6 млн. кредит фоизи, жами 291 млн. 877 минг сўм ундириш, ундирувни гаров сифатида қўйилган МЧЖ тегишли 2021 йилда ишлаб чиқарилган “MALIBU 2” русумли автотранспорт воситасига ва 37,6 млн. сўм миқдоридаги депозит суммасига қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд.

Берилган ихтиёрий муддат давомида қарздор МЧЖ томонидан ижро ҳужжати талаблари бажарилмади ва қарздорлик бартараф қилинмади.

Бўлим давлат ижрочилари томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида “Bugun-kecha-ertaga” МЧЖга тегишли бўлган “MALIBU 2” русумли автотранспорт воситаси хатланди ва тегишли тартибда вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилди.

Қарздор томонидан кредит қарздорилиги бартараф қилинмаган тақдирда, мазкур автомашина баҳоланиб, “E-auksion” электрон савдо майдончаси орқали савдога чиқариш чоралари кўрилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!