Бугун Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг туғилган куни

Бугун Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг туғилган куни

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев бугун, 2 январь куни, ўз таваллуд айёмини нишонламоқда, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Пойтахт етакчиси бугун 45 ёшни қарши олди.

Шу билан бирга, таваллуд айём - иш вазифаларини ортга суриш учун баҳона бўла олмайди, ҳокимлик вакиллари сўзларига кўра, Жаҳонгир Ортиқхўжаев куни кеча ҳам худди бугун каби иш фаолиятини амалга оширган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда таниқли ишбилармон бўлган Жаҳонгир Ортиқхўжаев 2018 йилнинг апрел ойида пойтахт ҳокими вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланган эди. Ўша вақтдан эътиборан ҳокимлик фаолияти тубдан ўзгарди. Ўзбекистонда кечаётган бугунги жадал ислоҳотлар жараёнида Тошкентнинг йирик мегаполисга айланишида Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг раҳбарлик таъсирини ижобий таъкидлаш лозим.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!