Бугун Эркин Воҳидов ҳақидаги ҳужжатли фильмнинг премьераси бўлиб ўтади

Бугун Эркин Воҳидов ҳақидаги ҳужжатли фильмнинг премьераси бўлиб ўтади

Бугун соат 18:00да Адиблар хиёбонида Кинематография агентлиги буюртмасига биноан “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” ДУК ҳамда Ўзбекистон миллий университети билан ҳамкорликда суратга олинган "Тирик сайёра" ҳужжатли фильми премьера қилинади. Кинокартина Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов ҳаёти ва ижодига бағишланган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 20 май куни Тошкент шаҳридаги “Адиблар хиёбони”га ташрифи ва киноижодкорлар билан учрашуви давомида берган топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида яратилган.

Сценарий муаллифи Хуршид Дўстмуҳаммад, режиссёр Абдуҳалил Мигнаров, оператор Азиз Арзиқулов

Куни кеча Алишер Навоий, Бобур, Абдулла Орипов, Абдулла Қаҳҳор ҳақидаги фильмлар премьера қилинганди. 29 сентябрга қадар Чўлпон, Эркин Воҳидов, Муҳаммад Юсуф, Ҳамид Олимжон ва бошқа адиблар ҳақидаги фильмлар намойишлари бўлиб ўтади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!