Бугун Ер Қуёшга жуда яқин келди

Бугун Ер Қуёшга жуда яқин келди

Маълумки, Ер Қуёш атрофида эллиптик траектория бўйлаб ҳаракатланади. Ер Қуёш атрофида думалоқ орбита бўйлаб ҳаракатланаётганда Қуёш эксмарказидан 0,0167 даражага узоқлашиши мумкин. Шундан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, йил давомида Қуёш ва Ер ўртасидаги масофа 5 миллион километрга ўзгариб туради.

Қуёш Ердан узоқлашгани сари шимол томонларда ёз бўлади, яқинлашса қиш бўлади.

5 январь куни Ер марказидан Қуёшнинг марказигача бўлган умумий масофа 147 091 144 километрни ташкил этди. Ёзда ушбу икки нуқта орасидаги масофа 152 100 527 километрга ошади.

Ердаги фаслларнинг ўзгариши Ернинг ўз ўқи атрофида айланишига ва Қуёш нурларининг ерга тушиш бурчакларига боғлиқ. Ернинг орбита текислигидаги бурчаги тахминан 23,4°га тенг. Ҳозирги вақтда Қуёш жанубий яримшарни иситмоқда. Шунинг учун ҳозир у ерда ёз, шимолий яримшарда эса қиш.

 

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!