Бу йил Ўзбекистондан 237 тонна қовун экспорт қилинди

Бу йил Ўзбекистондан 237 тонна қовун экспорт қилинди

Ўзбекистонда етиштирилган мева ва сабзавотлар қаторида, қовун ҳам бугун дунёнинг қатор давлатлари бозоридан жой олмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси Ахборот хизмати маълумотларига таяниб, ЎзА хабар қилади.

2019 йилнинг 1 июнь ҳолатига кўра, 323,4 минг АҚШ долларига тенг бўлган 237,6 тонна қовун маҳсулоти экспорт қилинди.

Ўзбекистонда етиштирилган қовунга Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Украина давлатлари бозорларида талаб юқори бўлмоқда.

Эътиборлиси шундаки, қовун экспорти Қирғизистон ва Украина давлатларига 2018 йилнинг шу даврига нисбатан ошганлигини кузатиш мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!