Бу йил қайси ОТМ филиаллари ва қандай янги йўналишлар очилади?

Бу йил қайси ОТМ филиаллари ва қандай янги йўналишлар очилади?

🔘 2021/2022 ўқув йилида:

🔸 Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида Гидрометеорология факультети ташкил этилади.

🔸 Тошкент вилоятида Тошкент ахборот технологиялари университети филиали ташкил этилади.

🔸 Тошкент давлат аграр университетининг Нукус филиали негизида Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ташкил этилади.

🔸 Ўзбекистон давлат консерваториясининг Нукус филиалида ўқув жараёни бошланади.

🔸 “Ипак йўли” туризм халқаро университети, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Бухоро ва Термиз давлат университетларида “зиёрат туризми”, “транспорт логистикаси” ва “ижодий саноат” (creative industry) магистратура мутахассисликларида кадрлар тайёрлаш тизими йўлга қўйилади.

🔸 Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институти ўз фаолиятини бошлайди.

🔸Тошкент архитектура-қурилиш институти ва Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтида маданий мерос объектларини асраш факультетлари очилади .


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!