Бу йил қанча абитуриент ОТМга кириш учун имтиҳон топширади?

Бу йил қанча абитуриент ОТМга кириш учун имтиҳон топширади?

Давлат тест маркази хабарига кўра, Ўзбекистонда олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун абитуриентлардан аризалар қабул қилиш ниҳоясига етди.

Бу йил 1 миллион 200 минг ўғил-қиз тест имтиҳонлари топширади.

Абитуриентлардан 395 минг 23 нафари жорий йил, 819 минг 209 нафари эса ўтган йиллар битирувчиларидир. Абитуриентларнинг аксарияти – 612 минг 530 нафари таълимнинг кундузги шаклини танлаган бўлса, сиртқи бўлимга 565 минг 902 киши, кечки бўлимга 27 минг 417 ва масофавий таълимга 8 минг 383 нафар абитуриент ўқишга кириш истагида олий таълим муассасаларига ўз ҳужжатларини топширган.

Энг кўп – 140 минг 797 киши Қашқадарё вилоятида истиқомат қилувчи абитуриентлар ҳисобига тўғри келган. Кучли учликдан Самарқанд вилояти – 133 минг 610 нафар ва Тошкент вилояти – 116 минг 251 нафар абитуриентлари ўрин олди.

Шунингдек, Фарғона вилоятидан – 109 минг 938 нафар абитурент, Сурхондарё вилоятидан – 106 минг 145, Андижон вилоятидан – 79 минг 235, Наманган вилоятидан – 77 минг 607, Қорақалпоғистон Республикасидан – 75 минг 819, Жиззах вилоятидан – 74 минг 346 нафар, Тошкент шаҳридан – 68 минг 545, Бухоро вилоятидан – 67 минг 663, Хоразм вилоятидан – 64 минг 351, Навоий вилоятидан – 54 минг 512 ва Сирдарё вилоятидан – 45 минг 413 нафар абитуриент олий таълим муассасаларига кириш мақсадида ўз ҳужжатларини топширди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!