Бу йил меҳнат муҳожирлари Ўзбекистонга қанча маблағ юборди?

Бу йил меҳнат муҳожирлари Ўзбекистонга қанча маблағ юборди?

Россия марказий банки маълумотига кўра, жорий йилнинг биринчи ярмида Россиядан Ўзбекистонга амалга оширилган пул ўтказмалари ҳажми қарийб 2 миллиард долларни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 200 миллион долларга кўпдир.

Россиядан пул ўтказмалари ҳажми бўйича Ўзбекистон МДҲ мамлакатлари орасида биринчи бўлиб турибди. Иккинчи ўринда Тожикистон (1,1 млрд доллар), учинчиликда эса Қирғизистон (935 млн доллар) бор.

Е. Гайдар номидаги институт ҳисоботига кўра, Россияда охирги уч йилда ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари сони ортган. 2017 йилда Россияда 1 миллион 900 минг ўзбекистонлик меҳнат қилаётган эди, жорий йилнинг 1 июлида уларнинг сони 2 миллион 100 мингга етди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!