Бу йил 1-синфга қабул қандай бўляпти?

Бу йил 1-синфга қабул қандай бўляпти?

Шу кунларда болаларни мактабларнинг 1-синфига қабул қилиш жараёни давом этмоқда.

Қонунчиликка кўра, 1-синфга 6-7 ёшли болалар тиббий хулосага мувофиқ тайёргарлик даражасидан қатъи назар, танловсиз қабул қилинади (мусиқа ва санъатга ихтисослаштирилган таълим муассасалари бундан мустасно).

Қабул ишлари июнь — август ойларида ташкил этилади.

Боланинг ота-онаси қуйидаги ҳужжатларни топширади:
— ариза;
— ота-онанинг паспорти нусхаси;
— боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси нусхаси;
— боланинг соғлиғи тўғрисида тиббий маълумотнома;
— боланинг 3,5 х 4,5 см ҳажмдаги 4 дона рангли фотосурати.

Жорий йилда мактабларнинг 1-синфига ўқувчилар қабули 31 июлга қадар мактаб бириктирилган микроҳудуд доирасида амалга оширилди.

Микроҳудуд доирасидан ташқарида эса  жорий йилнинг 25 августига қадар қабул амалга оширилади.

Пандемия шароитида 1-синфга қабул жараёнида инсонларнинг бир жойда тўпланиб қолиши ва ортиқча сарсонгарчиликларни бартараф этиш мақсадида Тошкент шаҳрида тажриба тариқасида навбатга ёзилиш жараёнини онлайн тарзда www.qabul.maktab.uz веб-портали орқали амалга ошириш имконияти яратилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!