"Бу — янги Қозоғистон": Тоқаев йирик бизнесменларни огоҳлантирди

"Бу — янги Қозоғистон": Тоқаев йирик бизнесменларни огоҳлантирди

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев мамлакатнинг йирик ишбилармонлари билан учрашувда Қозоғистон бизнес-элитасини йўқотадиган нарсаси борлигидан огоҳлантирди, деб хабар беради КазТАГ.

«Фуқароларнинг иқтисодий фойдаларини қайта тақсимлаш кўп жиҳатдан бизнесга боғлиқ. Биз ҳаммамиз сабоқ олишимиз ва янги Қозоғистоннинг асоси бўлиши керак бўлган янги иқтисодий сиёсатни қуриш устида биргаликда ишлашни бошлашимиз керак. Унинг асосий тамойиллари ҳалол рақобат, қабул қилинаётган қарорларнинг шаффофлиги, бизнеснинг солиққа оид ҳалоллиги, тадбиркорларнинг ижтимоий масъулияти бўлиши керак. Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг муваффақиятли амалга оширилишидан айнан йирик бизнес, бизнинг буржуазия манфаатдор эканлигига ишончим комил, чунки мамлакат бизнес элитасининг йўқотадиган нарсаси бор», — деди Тоқаев.

Шу билан бирга, у «бизнесингизни янада кенгайтириш ва ривожлантириш учун яхши имкониятлар мавжуд», дея қўшимча қилди у.

«Ҳукумат ва бизнес ўртасидаги конструктив ҳамкорлик ижтимоий барқарорлик учун мустаҳкам пойдевор яратади, бу эса, ўз навбатида, мен айтиб ўтган иқтисодий ва, албатта, сиёсий ислоҳотларни муваффақиятли амалга оширишнинг энг муҳим шартидир», — деди Тоқаев.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!