"Бу шармандалик бўлади"
Спорт эксперти ва боксчи Айдар Шарибаев ҳозирги вазиятда Қозоғистон бокс терма жамоаси йирик халқаро турнирларда жиддий муаммоларга дуч келиши мумкинлигидан огоҳлантирди ва терма жамоа ишида тизимли ўзгаришлар зарурлигини таъкидлади.
"Ассалому алайкум, бокс ихлосмандлари! Сўзимни бир мақол билан бошламоқчиман: "Ёмонни айтмай, яхши йўқ". Яъни, бу сўзларнинг замирида чуқур маъно бор. "Бугун бизни танқид қиляпти" деб, мендан хафа бўлманглар. Агар эртага мен адашган бўлсам ва боксчиларимиз жаҳон ареналарида рақибларини тор-мор этишса, адашган одам бўлиб қолишдан асло уялмайман.
Аммо айтганларим амалга ошиб, эртага бирорта ҳам олтинга эга чиқолмасак — мана шу шармандалик бўлади. Айтганларидек: "Ақлдан озмай туриб, ҳушингни йиғ". Олимпиадада олтинсиз қолганимиздан кейин хафа бўлиш ёки эътироз билдириш — бу иш эмас. Шунинг учун бугун бир нечта муҳим жиҳатларга тўхталиб ўтмоқчиман.
Мамлакатимизда бир вазн тоифасида бор-йўғи бир ёки икки-уч нафар ишончли боксчи бор. Аслида эса, ҳар бир вазнда беш нафардан рақобатбардош боксчи бўлиши жуда муҳим. Чунки, биласизлар, қўшниларимиз ва бо