"Бу жуда даҳшатли касаллик": Бемор  ўлими олдидан коронавирус ҳақида гапириб берди (видео)

"Бу жуда даҳшатли касаллик": Бемор  ўлими олдидан коронавирус ҳақида гапириб берди (видео)

Бишкекда полиция катта лейтенанти Бердибай Элакунов вафот этди. Бу ҳақда «Вечерний Бишкек» нашри хабар берди.

Таъкидланишича, ўлимнинг расмий сабаби аниқланмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, у пневмонияга учраган.

Ўлимидан олдин у коронавируснинг зарари ҳақида гапириб, видео ёзишга муваффақ бўлди. У гаплашишда қийналар, нафас олиш қурилмасига уланган эди.


Бу даҳшатли касаллик. Ўзингизга ғамхўрлик қилинг, ниқоб кийинг. Миллий касалхона гавжум. Қанчасини ҳанузгача қабул қилишмаяпти ... Шаҳар даҳшатли аҳволда, - деди у CОВИД-19 ҳақида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!