Бу ҳазил эмас! Осиёликлар, бойлигингизни яхшилаб беркитиб қўйинг...

Бу ҳазил эмас! Осиёликлар, бойлигингизни яхшилаб беркитиб қўйинг...

Буюк Британияда яшовчи Осиё оилаларидан диний байрамларда, жумладан, Наваратри ва Дивалида ўз уйларида олтин буюмларини ҳамда пулларини сақламаслик сўралмоқда. Бу “Daily Mail” хабар бермоқда.

Скотленд-Ярднинг ушбу талабномага аниқлик киритишича, мамлакатда шундай бир жиноий гуруҳ бор бўлиб, улар айнан осиёлик, яҳудий ёки малталик оилаларнинг уйларига ўғирликка тушиб, уларнинг меросий бўлган буюмларини олиб кетишар экан.

Статистикага кўра, 2017 йилда мамлакатда 1891 ўғирлик содир бўлган бўлиб, уларнинг қурбонлари Осиё фуқаролари эканлиги қайд этилган. Аниқланишича, жиноятчилар жами 9 миллион фунт (тахминан 10,2 миллион эвро) миқдоридаги 6,3 мингдан зиёд заргарлик буюмларини ўғирлаб кетишган.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!