Бу ҳафта Ўзбекистонда кўп йиллик меъёрдан юқори ҳарорат бўлиши кутилмоқда — "Ўзгидромет"

Бу ҳафта Ўзбекистонда кўп йиллик меъёрдан юқори ҳарорат бўлиши кутилмоқда — "Ўзгидромет"

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати жорий ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Унга кўра, бугун ва ҳафта давомида Ўзбекистон бўйича барқарор ҳарорат фонида қуруқ ва бироз илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ушбу кунларда ҳарорат асосан кечалари 13-18°, кундуз кунлари 29-34° атрофида бўлади. Бу сентябрь ойининг ушбу кунлари учун ўртача кўп йиллик ҳарорат қийматларидан бироз юқоридир.

Фақат республиканинг тоғли ҳудудларида 21 сентябрь, чоршанба куни баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!