Бу фильм "бомба" бўлади: Иван Архипов "Барон-2" картинаси ҳақида

Бу фильм "бомба" бўлади: Иван Архипов "Барон-2" картинаси ҳақида

"Ўзбеккино" миллий агентлиги томонидан Ўзбекистон ва Россия киноижодкорлари ўртасида ижодий ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида бир қанча амалий ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, "Барон 2" фильмини икки давлат киноижодкорлари ҳамкорлигида суратга олиш режалаштирилган.

"Барон 2: Қайтиш" картинаси "Ўзбеккино" ҳамкорлигида Россиянинг "Инферно" продюсерлик маркази томонидан суратга олиниши маълум қилинди.

"Бу фильм ҳақиқий бомба бўлади, ва албатта, бу Ўзбекистондаги энг талантли режиссёр Рустам Сагдиев туфайли. У ўзини аямайди. Сидқидилдан ёндашади. Фильмда ўзбек актёрлари, россиялик актёрлар, қозоғистонлик юлдуз, Беларусь, Туркия, Миср ва Суриядан артистлар роль ижро этишган", - деди кеча бўлиб ўтган Ўзбекистон-Россия кинофоруми давомида "Инферно" продюсерлик маркази раҳбари Иван Архипов.

Эслатиб ўтамиз, жангари руҳдаги фильмнинг биринчи қисми 2016 йил 15 январда катта экранларга чиққан ва томошабинларда катта қизиқиш уйғотган. Фильм давомида актёр Фарҳод Махмудов иштирок этиши маълум.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!