«Бу энди бўғоз эмас, балки боши берк кўча»: АҚШ–Эрон зарбаларига жаҳон ОАВ қандай баҳо бермоқда?

«Бу энди бўғоз эмас, балки боши берк кўча»: АҚШ–Эрон зарбаларига жаҳон ОАВ қандай баҳо бермоқда?

АҚШ ва Эрон ўртасидаги ўзаро ҳарбий зарбаларнинг қайта бошланиши халқаро оммавий ахборот воситаларида кенг муҳокама қилинмоқда. Таҳлилчилар бу ҳолат яқинда эришилган тинчлик келишувига путур етказиши ва Ҳурмуз бўғози орқали жаҳон энергетика таъминотига жиддий хавф туғдириши мумкинлигини таъкидламоқда.

Tehran Times (Эрон) нашрининг ёзишича, АҚШнинг янги ҳужумлари 17 июнь куни Покистон воситачилигида имзоланган ўзаро англашув меморандумининг очиқ бузилиши ҳисобланади. Нашрга кўра, Эроннинг жавоб ҳаракатлари мамлакатнинг ҳарбий салоҳияти сақланиб қолганини намоён этган ва бу каби ҳужумлар Теҳроннинг қатъийлигини янада кучайтирган.

Fox News (АҚШ) эса Ҳурмуз бўғозидаги вазият қўшни Уммоннинг иқтисодий келажагига ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини қайд этди. Нашр фикрича, Уммон Эрон билан яқинлашиш ўрнига АҚШ ва минтақадаги бошқа ҳамкорлар билан ҳамкорликни кучайтириши манфаатлироқ.

Hafta (Ҳиндистон) нашри Форс кўрфазида геосиёсий беқарорлик яна кучайганини таъкидлаб, танкерлар учун хавфсиз йўналиш қолмаганини ёзди. Нашрга кўра, Ҳурмуз бўғозидаги ҳар бир денгиз йўлаги хавф остида бўлиб, бу халқаро денгиз ташувлари учун катта ноаниқлик яратмоқда.

Le Monde (Франция) эса таҳлилини «Бу энди бўғоз эмас, балки боши берк кўча» сарлавҳаси билан эълон қилди. Нашрнинг таъкидлашича, АҚШ ва Эрон ўртасидаги ҳаво ҳужумларининг қайта бошланиши инқирозни тезкор ҳал этиш имкониятларини кескин камайтирди. Шу билан бирга, Дональд Трампнинг ҳаракатлари Америка жамоатчилиги орасида ҳам кенг қўллаб-қувватланмаётгани қайд этилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар