"Бу АҚШ учун “ёқимсиз янгилик”

"Бу АҚШ учун “ёқимсиз янгилик”

Россиялик сенатор Алексей Пушков Россия ва Саудия Арабистонининг С-400 “Триумф” зенит ракета мажмуасини етказиб бериш бўйича шартноманинг кучга кириш шартларини муҳокамага қилганига изоҳ берди.

Парламентарий Ар-Риёднинг Россия қуролини сотиб олиш шартномасини АҚШ давлат котиби Майк Помпео учун “ёқимсиз янгилик” деб атади.

“У Америка “Пэтриот” мажмуалари бир мартадан кейин ҳаракатга келишини тушунтиргандан сўнг буни кутса бўларди”, - дея ёзган Пушков Twitter᾽да.

Пушковнинг сўзларига кўра, ҳаво ҳужумига қарши С-400 Америка тизимидан фарқли ўлароқ “вақти вақти билан эмас, балки ҳамиша” нишонни олишга шай.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ва Саудия Арабистони С-400 “Триумф” зенит ракета тизимини етказиб бериш шартларини келишиб олгани хабар қилинган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!