БССТ Россияни ОИВни тарқатиш бўйича Европада етакчи деб топди

БССТ Россияни ОИВни тарқатиш бўйича Европада етакчи деб топди

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (БССТ) Европа ҳудудий бюроси эълон қилган ҳисоботга кўра, Россия иммунотанқислик вирусини тарқатиш бўйича Европа мамлакатлари орасида 2017 йилда биринчи ўринни эгаллади. Россияда 100 минг киши учун 71,1 та янги ҳолат аниқланган. Бу ҳақда "daryo.uz" хабар берди.

Икки мамлакат (Россия Федерацияси ва Украина)да ташхисланган ҳолатларга ОИВ-инфекцияси 75% Европа қисмига ва 92% ҳудуднинг шарқий қисмига тўғри келди.

Бир йилда олимлар 160 мингта янги ҳолатни қайд этган, шуларнинг 130 мингтаси Шарқий Европага тўғри келади. Шундан Россияда 104 минг нафар касал аниқланган.

Касалликнинг юқиши 59 фоиз ҳолатда жинсий, 30 фоизида инексия йўли билан юборилган гиёҳвандлик моддаси орқали юққан.

Рўйхатдаги иккинчи ўринни Украина эгаллади, худди шу даврда ушбу ҳудудда 37 та ОИВ юқиш ҳолатлари аниқланган. Кейинги ўринда Беларусь (26,1 ҳолат) ва Молдавия (20,6).

Энг паст кўрсаткич Словения (1,9), Словакия (1,3) ҳамда Босния ва Герцеговинада (0,3) қайд этилган.

Бундан ташқари мутахассислар Ғарбий Европада ОИВ юқиш ҳолатлари камайганлигига эътибор қаратди. Олимлар тенденцияни ОИВни аниқлашга йўналтирилган тестларни амалга оширилишини кўзда тутадиган дастурлар билан боғлади. Бу даволашни иложи борича тезроқ бошлаш имконини беради.

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!