Бродвейдаги киоскалар аукционга қўйилди

Бродвейдаги киоскалар аукционга қўйилди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахт марказидаги кўчма савдо дўконча(киоска)ларини ижарага олиш учун таклиф этяпти. Киоскалар аукцион орқали берилади. Ижаранинг бошланғич нархи 8 млн. сўм этиб белгиланган. Бу ҳақда ҳокимлик ўз телеграм каналида хабар берди.

Ш.Рашидов ва Буюк Турон кўчасидаги 7 та киоска, Сайилгоҳ (Бродвей) кўчасидаги 40 та киоска аукционга қўйилган.

Аукцион шу йил 4 июль куни соат 15:00да бўлиб ўтади.

Ижара шартномаси ҳар бир киоска бўйича 5 йил муддатга тузилади. Шунингдек, савдо дўкончалари ижараси ва улардан фойдаланиш бўйича ҳар йиллик уч томонлама шартнома ҳам имзоланади.

Аукционда қатнашиш учун аризаларни қабул қилиш муддати 2 июль куни соат 18:00да якунланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!