British Petroleum нефть-газ корпорацияси бутун дунё бўйлаб ўз ходимларининг 5 фоиздан ортиғини қисқартиради.
Ишчи кучини қисқартириш харажатларни камайтиришга ва инвесторларнинг энергия гигантига ишончини тиклашга ёрдам беради. Жорий йилда 4700 га яқин ишчи ва 3000 пудратчи ходимлар қисқартирилади. Қисқартиришлар ички эслатмада маълум қилинди, деб хабар беради Reuters.
BP бош директори Мюррей Очинклосс ўтган йили Британия компаниясининг рентабеллигини ошириш ва яшил энергия стратегияси ҳақидаги хавотирларини бартараф этиш учун 2026 йил охиригача Британия компанияси харажатларини камида 2 миллиард долларга қисқартиришини айтди. 90 минг кишига етадиган ходимларни қисқартириш тўғрисида қарор ВРнинг барча бўлинмалари текширувидан сўнг қабул қилинди.
— Бизда бу йил, келгуси йил ва ундан кейин ҳам кўп иш қилишимиз керак, бироқ биз ВРни оддийроқ, кўпроқ йўналтирилган ва юқори қийматга эга компания қилганимиз учун сезиларли ютуқларга эришмоқдамиз, — деди Мюррей Очинклосс эслатмада.
Қисқартиришнинг аниқ кўлами ошкор этилмади, бироқ бошқа эслатмада 1100 га яқин ходим учун ишдан бўшатиш ёки бошқа жойга кўчиришлар таъсир қилиши мумкинлиги айтилган. Ходимларни Буюк Британия ва АҚШдаги офислардан компаниянинг Венгрия, Ҳиндистон ва Малайзиядаги бўлинмаларига кўчириш режалаштирилмоқда.
Бир йил давомида ўз вазифасида бўлган Очинклосс 26 февраль куни янги стратегияни тақдим этади. ВР 2024 йилги натижаларини 11 февраль куни эълон қилади.
Музокаралар томони ҳатто имзоланган келишувларни ҳам бажармаётган вазиятда Москва қандай ҳаракат қилиши керак?" деган саволга жавоб берар экан, Песков шундай деди...
Жорий йилнинг 4 февралида Статистика агентлиги «2024 йил декабр ойида ўтган йилнинг май ойига нисбатан ҳисобланган истеъмол нархлари индексидан келиб чиқиб, 2025 йил учун ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари (МИХ) қиймати бир ойда киши бошига 669 минг сўмни ташкил этгани»ни маълум қилди.
Фаластин қаршилик ҳаракати томонидан асирга олинган ва кейинчалик озод қилинган яҳудий Александр Турбонов тутқунликда бошидан ўтказганлари ҳақида ҳайратланарли баёнот берди.
Россия бир неча йиллардан буён хорижий технология платформаларига ноқонуний деб ҳисоблайдиган контентни, жумладан Украинадаги уруш ҳақидаги "сохта" деб атаётган маълумотларни олиб ташлашни буюриб келмоқда.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2024 йилнинг январ–декабр ойларида йирик корхоналар томонидан 16 007,3 минг тонна цемент ишлаб чиқарилди.
Депортация қилинган ҳиндистонлик муҳожирларни олиб кетаётган АҚШнинг учинчи ҳарбий C-17 транспорт самолёти Ҳиндистон шимолидаги Панжоб штатига етиб келди.
Ўтган дам олиш кунлари АҚШнинг аксарият ҳудудларида кузатилган кучли бўрон оқибатида камида 10 киши, жумладан, бир бола ҳалок бўлди. Айрим штатлар сув тошқинларидан азият чекмоқда, деб хабар берди CNN.
Франция ва Британия аллақачон Украинага юборилиши мумкин бўлган 25 минг кишилик ҳарбий контингентни тўплаганини Олий Рада депутати Алексей Гончаренко маълум қилди.