Британияликлар нархлар ошиши сабабли уй ҳайвонлари учун мўлжалланган озиқ-овқатга ўтишди

Британияликлар нархлар ошиши сабабли уй ҳайвонлари учун мўлжалланган озиқ-овқатга ўтишди

Овқатланиш бўйича лойиҳа менежери Марк Стид журналистларга ҳеч қачон бу каби ҳолатни кўрмаганлигини айтди:

"Баъзи одамлар уй ҳайвонлари учун чиқарилган овқат истеъмол қилса, бошқалари шам ёки радиаторда овқат иситаётганидан ҳали ҳам ҳайратдаман", — деди у.

Нархлар ошиши сабабли одамлар бундай чораларга ўтишга мажбур бўлишмоқда.

Буюк Британияда инфляция охирги 41 йил ичида энг юқори даражага етди, озиқ-овқат ва алкоголсиз ичимликлар нархи эса бир йил ичида 16,4 фоизга ошди. Октябрь ойида инфляция йиллик кўрсаткичда 11,1% гача тезлашган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!