Британиялик телебошловчи Инстаграмда кузатувчилар йиғиш тезлиги бўйича рекорд ўрнатди

Британиялик телебошловчи Инстаграмда кузатувчилар йиғиш тезлиги бўйича рекорд ўрнатди

Машҳур британиялик табиатшунос ва телебошловчи Дэвид Аттенборо Гиннеснинг рекордлар китобига кирди.

Бу ҳақда ГРК расмий сайтида хабар берилган.

Маълумотларга кўра, 94 ёшли Аттенборонинг Инстаграмдаги саҳифасига тўрт соат ичида миллион кузатувчи обуна бўлган.

"Мен 60 йил давомида радио ва телевидениеда ишладим, аммо Инстаграмга биринчи маротаба киришим", деб таъкидлади бошловчи ва ўзининг биринчи хабарида глобал исиш муаммолари ҳақида гапирди.

Таъкидланишича, саҳифани бошловчининг ўзи юритмайди. Унга бу ишда у билан “Netflix”нинг "Бизнинг сайёрамиздаги ҳаёт" ҳужжатли фильмида бирга ишлаган Коллин Батфилд ва Жонни Хьюзлар ёрдам беришади.

Маълумот ўрнида, аввалги рекорд актриса Женнифер Эннистон томонидан ўрнатилган. 2019 йилнинг октябрь ойида Инстаграмда ўз саҳифасини очган актриса беш соату 16 дақиқа ичида миллион обуначига эга бўлган.

Бунгача рекордчилар рўйхатига футболчи Дэвид Бекхэм ва Папа Франциск кирган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!