Британиядаги кўплаб украиналиклар уйсиз қолишади

Британиядаги кўплаб украиналиклар уйсиз қолишади

Буюк Британияга келган кўплаб Украина фуқаролари олти ойлик ҳомийлик дастури тугаганидан кейин уйсиз қолишади.

Бу ҳақда The Guardian газетаси хабар бермоқда.

Мақолада 2022 йил март ойида Британияга келган 22 ёшли украиналик аёл ҳақида ҳикоя қилинади.

Қайд этилишича, у онаси билан бирга Британияга Украина оилавий схемаси бўйича келган, улар холаси билан яшашни ният қилган. Холаси жойидан айрилгач, улар уйсиз қолишди.

Газетанинг ёзишича, украиналик аёл ва унинг онаси беш ойдан бери Лондон жанубидаги вақтинчалик турар жой муассасасида яшашади, у ерда шароит “даҳшатли” ва “ифлос эски коридорлар”.

Мақолада айтилишича, ҳомийлик дастури доирасида Британияга келган 150 мингдан ортиқ украиналикларнинг аксарияти худди шундай вазиятга тушиб қолган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!