Британияда ўғлига Адольф деб исм қўйган ота-она суд қилинди

Британияда ўғлига Адольф деб исм қўйган ота-она суд қилинди

Буюк британиялик эр-хотин ўғлига Адольф деб исм қўйгач, неонацистлар гуруҳига аъзоликда айбдор деб топилди, деб ёзади Sputnik.

Суд қарорида айтилишича, 22 ёшли Адам Томас ва 38 ёшли Клаудия Пататас Гитлерни мадҳ этувчи хабарларни тарқатган ва «Ку-Клукс-Клан» ирқчилик ташкилоти кийимида, шунингдек, свастика (фашистлар рамзи) туширилган байроқ фонида суратга тушган.

Жуфтлик интернет орқали 2016 йил ноябрда танишган, кейинроқ эса ўзларининг фарзандига Адольф Гитлерга тан беришлари туфайли, Адольф деб исм қўйганини маълум қилган.

Бирмингем суди эр-хотинни Буюк Британияда 2016 йилда тақиқланган National Action неонацистлар ташкилотига аъзоликда айбдор деб топди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!