Британияда телефонига берилиб кетган эркак каналга тушиб кетди

Британияда телефонига берилиб кетган эркак каналга тушиб кетди

Британиянинг Ноттингем шаҳрида телефонига берилиб кетган эркак канални сўқмоқ йўл деб ўйлаб, сувга тушиб кетди. Ҳодиса видеосига Метро нашри эътибор қаратди.

Ролик ноябрь ойида шаҳар пабларидан бирига ўрнатилган кузатув камерасига тушиб қолган. Видеода эркак мобил телефони экранига тикилган ҳолда устини барглар қоплаган каналга яқинлашади. У олдинга қадам ташлаганда сувга қулайди ва типирчилай бошлайди. Икки киши ёрдамга югуриб келиб, уни қирғоққа олиб чиқади.

Кейинроқ аниқ бўлишича, британиялик барглар билан қопланган сув юзасини йўлакча гумон қилиб, телефонга чалғиганлиги сабабли оёғи остига қарамаган.

Manba: daryo.uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!