Британияда нархларнинг ўсишига қарши жиддий чоралар кўрилмоқда

Британияда нархларнинг ўсишига қарши жиддий чоралар кўрилмоқда

Буюк Британиянинг марказий банки сифатида фаолият юритувчи Англия банки асосий ставкани зудлик билан 50 базавий пунктга, йиллик ҳисобда 1,75 фоизга оширди, дейилади "Лента.ру" ахборот порталининг банк маълумотларига асосланган хабарида.

Мамлакатда нархларнинг ўсиши сўнгги 27 йил ичида рекорд даражани қайд этган. Ҳукумат томонидан нарх-навонинг ошишига қарши курашиш учун пул-кредит сиёсатини кучайтириш чораси қўлланилмоқда.

Англия банки маълумотларига кўра, Буюк Британияда, шунингдек, бутун Европада инфляция босими «Газпром» томонидан газ етказиб берилишига қўйилган чеклов билан боғлиқ газ нархининг кўтарилиши фонида сезиларли даражада ўсиб бормоқда ва бу таъминот келажакда янада қисқариши кутилмоқда.

Мамлакатда йилнинг тўртинчи чорагида инфляция 13 фоиздан ошиши ва келгуси йил давомида юқори даражада қолиши мумкин. Шунингдек, энергетика инқирози фонида мамлакат иқтисодий ўсиш суръати секинлаш хавфи мавжуд, дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!