Британияда «Брекзит» шарафига эсдалик тангалари муомалага чиқарилади

Британияда «Брекзит» шарафига эсдалик тангалари муомалага чиқарилади

Британияда мамлакатнинг 31 январда Европа Иттифоқидан чиқиши муносабати билан 50 пенслик эсдалик тангалари муомалага чиқарилади. Бу ҳақда Sky News нашри хабар берди.  

Британия молия вазирлиги дастлаб тангаларни муомалага чиқаришни “Брекзит”нинг аввалги тахминий санаси – 31 октябрга буюртирган. Бироқ “Брекзит”нинг кейинроққа қолдирилиши миллионтага яқин танганинг эритилишига ва зарб этилишини Британиянинг Европа Иттифоқини тарк этиши янги санаси тасдиқланмагунча қолдирилишига олиб келган.      

Янги тангаларда “Барча давлатлар билан тинчлик, фаровонлик ва дўстлик” ёзуви ва 2020 йил 31 январь санаси жойлаштирилган.

31 январда 3 млнтага яқин янги танга, кейинроқ эса яна 7 млнта танга муомалага киритилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!