Британияда бир вақтнинг ўзида коронавирусга қарши иккита вакцина рўйхатдан ўтказилиши мумкин

Британияда бир вақтнинг ўзида коронавирусга қарши иккита вакцина рўйхатдан ўтказилиши мумкин

Британияда яқин ҳафталарда мамлакатда бир вақтнинг ўзида коронавирусга қарши иккита вакцина рўйхатдан ўтишига умид билдирилмоқда.

Бу ҳақда Бош вазир Борис Жонсон маълум қилди.

“Вакциналарни 25 декабргача тасдиқлаш кутилмоқда”, деди Бош вазир.

Таъкидланишича, ҳозирча ҳеч бир вакцина Дори воситалари ҳамда тиббий буюмларни назорат қилиш агентлиги томонидан фойдаланиш учун тасдиқланмаган.

"Бироқ, биз, ҳам “Pfizer” va “BioNTech”, ҳам “Oksford” ҳамda “AstraZeneca” вакциналари яқин кунлар ва ҳафталарда, албатта, керакли рухсатномаларни олишига умид қилмоқдамиз", деди Жонсон.

Эслатиб ўтамиз, Буюк Британия “Pfizer” ва “BioNTech” томонидан ишлаб чиқилган CОVID-19га қарши вакцинадан фойдаланишни маъқуллайдиган биринчи мамлакат бўлиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!